“Барса” юлдузи Мадрид суперклубига ўтмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” клуби марказий ҳимоячиси Рональд Араухога ашаддий рақиблардан ҳисобланган “Атлетико Мадрид” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне уругвайлик футболчининг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда. Хабарларга қараганда, Араухонинг ўзи ҳам муҳитни ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўришга қарши эмас.

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Мадрид клубига янги марказий ҳимоячи керак ва клуб раҳбарияти Араухони жуда муносиб номзод, деб ҳисобламоқда.

“Барселона” бу ёз “Атлетико” ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шу боис, томонлар аргентиналик тўпурар трансферига Рональд Араухони ҳам қўшиши истисно қилинмаяпти.

Transfermarkt маълумотига кўра, Рональд Араухонинг бозор қиймати 20 миллион еврога тенг. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!