“Барса” юлдузини 120 миллион еврога бермади

CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” кейинги йилларда жамоанинг муҳим ўйинчисига айланиб қолган бразилиялик легионер Рафиньяни 120 миллион еврога қўйиб юбормади.

Tecno

Fichajes нашрининг ёзишича, Саудия Арабистонининг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Неом” бу ўйинчи учун 100 миллион евро асосий тўлов ва 20 миллион евро миқдорида бонуслар таклиф қилган эди.

Каталония клуби раҳбарияти бу таклифни ҳатто муҳокама ҳам қилмаган ва футболчи сотилмаслигини билдирган. Қарор жуда тез қабул қилинган.

“Барселона” мутасаддиларининг таъкидлашича, жорий мавсумда етакчи футболчиларни сақлаб қолиш клубнинг устувор вазифаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!