
“Барса” юлдузини Англияга қайтаришмоқчи
“Барселона”га керак бўлмай қолган Андреас Кристенсен жорий мавсум якунланганидан кейин яна Англия Премьер-лигасига қайтиш имкониятига эга бўлади.
Даниялик марказий ҳимоячини “Тоттенхэм” ўз сафига қўшиб олишни мўлжаллаяпти.
28 ёшли футболчи жароҳат туфайли августдан бери майдонга тушгани йўқ. “Шпорлар” Кристенсен учун каталонияликларга 15 миллион евро тўлашга тайёр.
“Барселона” янги ижрочиларга жой очиш учун бир неча футболчиси билан хайрлашиши керак. Экспертларнинг таъкидлашича, каталонияликлар Кристенсен бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга ва ўйинчи билан тўлиқ хайрлашишга тайёр.
Андрес Кристенсан “Барселона”га 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб, 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган шартнома тузган эди.
Transfermarkt мутахассислари марказий ҳимоячини 20 миллион еврога баҳолаяпти.
Фикрлар