“Барса” “Юве” юлдузига харидор

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида “Ювентус”нинг ишонган футболчиси  Матейс  Де Лигтни сотиб олишни мақсад қилди.

Аслида каталонияликлар бу футболчини у “Аякс”да ўйнаб юрган кезларидан бери қўлга киритмоқчи бўлиб келади.

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман ҳимоя марказини янгилашни режалаштирмоқда. Нидерландиялик мутахассис бу позицияда Матейс Де Лигт билан бирга “Манчестер Сити”дан келиши кутилаётган Эрик Гарсияни ўйнатмоқчи.

21 ёшли Матейс Де Лигт жорий мавсумда А Серияда 22 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар