“Барса” зўрға олган юлдуз Каталонияни тезроқ тарк этмоқчи

  • 16 сентябрь, 07:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” 2024 йилнинг ёзида Дани Ольмони олиш учун 55 миллион евро харажат қилгани клуб раҳбарияти ўзининг собиқ тарбияланувчисига қанчалар юқори даражада ишонч билдирганини кўрсатади.

Tecno

Моҳир ярим ҳимоячи ҳам “Барса”да етакчи бўлиш даражасига етганини ҳис қилган эди. Ольмо дебют мавсумида ўзини кўрсата олди.

Аммо янги чемпионат бошидаёқ вазият ўзгарди.  Ольмо ёзги таътилдан кейин ҳали юқори спорт формасини тиклаб олгани йўқ ва бу эса, уни асосий таркибдан секин-аста узоқлаштирмоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, Дани Ольмонинг кейинги манзили Англия бўлиши мумкин. Премьер-лиганинг бир неча клублари испан плеймейкерини бир неча ойдан бери кузатиб келаётгани ошкор бўлди.

2026 йилдаги ёзги трансферлар Ольмонинг фаолиятида муҳим бурилиш ясаши мумкин. “Барселона” ўзининг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, ҳар қандай қимматбаҳо ўйинчини яхши нархга сотиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!