“Барса”да катта муаммо чиқиб қолди

  • 31 мая, 2024, 15:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” клуби раҳбарияти жамоага бош мураббий этиб тайинланган Ханс-Дитер Флик ва унинг штабини Ла Лига қайдномадан ўтказа олмаслиги мумкин.

Tecno

Marca нашрининг маълум қилишича, каталонияликларга янги мураббийларни қайдномадан ўтказиш учун молиявий вазият йўл қўймаяпти. Клуб тезкор равишда ёки қўшимча даромад топиши, ё маблағ бўшатиши талаб этилади.

Клуб 29 май куни германиялик мутахассисни янги бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.

Тажрибали мутахассис каталонияликлар билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию