“Барса”да менга ишонишмади!

BEPUL PROPAN

Германиялик мутахассис Ханс-Дитер Флик қўл остида “Барселона”нинг энг фойдали ўйинчиларидан бирига айланган Рафинья бу даражага етишгунича анча қийинчиликларга дуч келганини таъкидлади.

Бразилиялик ҳужумкор футболчи Каталонияда келганидан кейин аввалги бош мураббий Хави унга ишонч билдирмаганини айтиб ўтди.

- Мураббийлар штаби ва бош мураббий менга ишонмаётганини шундоқ сезиб турардим. Таркибга киритишга бошқа ўйинчи қолмаганидагина мен 90 дақиқа ўйнашим мумкин эди. Боримни бериб ҳаракат қилардим, учрашувларда ютсак ҳам, менинг жойимда ўйнай оладиган бирор футболчи чиқишига бош мураббий ўйлаб ўтирмай таркибга уни киритарди.

Вазиятни ўнглаш учун мураббий билан бир неча бор гаплашиб кўрганман. Лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Хави билганидан қолмас эди, - деди Рафинья.

Рафинья “Барселона”га 2022 йилнинг ёзида олиб келинган. Хави эса, жамоани 2021-2024 йиллар давомида бошқарган. Ўша пайтлар клуб бразилиялик футболчини бир неча бора сотиб юборишга уринган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!