“Барса”да ўйнамасам, футболдан кетаман!
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг клуб билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқига эга.
Бироқ бир неча манбалар анчадан бери Каталония суперклуби раҳбариятини катта маош олаётган 37 ёшли футболчи билан келишувни узайтирмасликка қарор қилгани ҳақида ёзиб келади.
Польшалик форвардга ҳозирнинг ўзида Европа, АҚШ ва Саудия Арабистони клубларидан яхши таклифлар келиб тушмоқда. Унинг агенти Пини Захави яқинда “Милан” билан музокара олиб боргани ҳақида ҳам маълумотлар тарқатилганди.
Sport.es нашрининг таъкидлашича, Левандовски ва унинг оиласидаги Барселона шаҳридаги ҳаёт жуда маъқул келган. Улар муҳитни ўзгартирмоқчи эмас. Шу боис Робертни бошқа лигалардан бўлаётган чорловлар қизиқтирмаяпти.
Левандовски яна бир йил “Барселона”да ўйнашни истаяпти. Режасини амалга ошириш учун захира ўйинчиси мақомини олишга ҳам, маошининг катта қисмидан воз кечишга ҳам тайёр.
Агар тажрибали ўйинчи клуб раҳбариятини ҳамкорликни узайтиришга кўндира олмаса, профессионал фаолиятини якунлаши мумкинлиги айтиляпти.



Фикрлар