Асосий мазмунга ўтиш
Олимпизм

“Барса”га бошқа сардор тайинланди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 2

Янги сардор нималарга қодир?

Баскетбол бўйича “Барселона” жамоасига янги сардор тайинланди. Бу вазифани ҳужумчи Пьер Ориола бажарадиган бўлди.

Бунгача икки йил давомида жамоага сардорлик қилган Анте Томич мавсумлар оралиғида “Ховентуд” таклифини қабул қилиб, иш жойини ўзгартирди. Янги сардорга тажрибали баскетболчилар – Адам Ханга ва Никола Миротич ёрдам берадиган бўлди.

- “Барселона”да ўйнаш қўшимча масъулият юклайди. Агар сардор сифатида ўйнасанг жавобгарлик ҳисса миллион баравар ортади. “Барселона” таркибида кўп совринларни ютишга ҳаракат қиламиз, - деди Пьер Ориола.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ