“Барса”га қайтишни истамайман!

  • 18 сентябрь, 2022, 18:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона”да асосий таркибга киритилмаган ўнг қанот ҳимоячиси Сержино Дест ижара асосида “Милан”га ўтган эди.

Tecno

Америкалик футболчи миланликлар уни сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишини истаяпти ва Каталонияга қайтиб бормоқчи эмас.

- “Милан” ва “Барселона” ўртасидаги ижара шартномасида менинг трансферимни сотиб олиш ҳуқуқи белгиланган ьанд бор. Миланликлар мен билан доимий шартнома тузиши учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Бу ерда ўзимни бахтиёр ҳис қиляпман, - деди Сержино Дест.

21 ёшли футболчи “Аякс” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Барселона” уни икки йил муқаддам 21 миллион еврога сотиб олган эди. Хави Эрнандес ўзидан олдинги мураббий – Рональд Куман танлаган ўйинчиларни ўйнатишни истамагани ортидан Дест ҳам ўзига бошқа жамоа топишга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!