"Барса"га "Сити" марказий ҳимоячиси керак
"Манчестер Сити"дан кетишини эълон қилинган марказий ҳимоячиси Жон Стоунз фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ElNacional.cat нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга Ла Лига чемпиони "Барселона" жиддий қизиқиш билдирган. Каталония клуби трансфер учун пул тўламайди, чунки Стоунз июль ойида эркин агентга айланади.
2025/2026 йилги мавсумда Жон Стоунз "Манчестер Сити" таркибида 18 та ўйин ўтказди, бирор гол ёки голли пас билан ажралиб турмади. Ҳимоячи 2016 йилдан бери "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Фикрлар