“Барса”ни менга топширинглар!

“Барселона” жорий мавсумда ўтган йили қўлга киритилган чемпионлик унвонини етарли даражада ҳимоя қила олмаяпти.

Бош мураббий Хави Эрнандес мавсум охирида курсисини бўшатишини маълум қилган, клуб раҳбарияти унинг ташаббусини қабул қилди.

Айни пайтда клуб хўжайинлари муносиб бош мураббий қидирмоқда.

Маълумотларга қараганда, германиялик мутахассис Ханс-Дитер  Флик Каталонияда ишлаш ниятида. Германиялик мутахассиснинг агенти Пини Захави “Барселона”нинг “Хетафе”га қарши учрашувини бевосита стадиондан кузатгани айтилмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, таниқли агент ўйин баҳона “Барселона” президенти Жоан Лапорта билан учрашиб, унга мижозининг таклифини етказган.

59 ёшли немис мураббийи “Бавария” ва Германия терма жамоасини бошқаргани билан машҳур.Унинг қўл остида мюнхенлик футболчилар Германия чемпионати ва кубоги, Европа Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигига сазовор бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!