“Барса”нинг 100 миллион евролик юлдузи бошқа суперклубга ўтиб кетади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталониянинг «Барселона» клубида тўп сураётган испаниялик ярим ҳимоячи Фермин Лопес фаолиятини Европанинг бошқа гранд жамоасида давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда El Nacional журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олишни Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – Франциянинг ПСЖ клуби истамоқда.

Парижликлар Ферминни айнан жорий трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирмоқда. 23 ёшли ярим ҳимоячи 2023 йил ёзидан бери «Барселона» сафида ўйнаб келмоқда.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 100 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!