“Барса”нинг кутилмаган қарори

Каталонияликлар ёзги трансферлар вақтида жамоага керак бўлган футболчиларни белгилаб олди.

Хусусан, “Барселона” раҳбарияти кутилмаганда ПСЖдан Анхель Ди Марияни олишга ҳаракатига тушиб қолди. Каталонияликлар ёши катта футболчиларидан воз кечаётган бир пайтда фаолиятининг интиҳоси яқинлашиб қолган аргентиналик ярим ҳимоячига эътибор қаратиши кўпчиликни ажаблантирмоқда. Бироқ "Барса" уни Усмон Дембеленинг ўрнига ўйнатмоқчи. Бу футболчининг парижликлар билан шартномаси келаси йили якунланиши боис, унинг трансфер суммаси катта бўлмайди. 

Шунингдек, каталонияликлар Иван Ракитич ўрнини “Рома” вакили Лоренцо Пеллегринига бермоқчи. 24 ёшли италиялик футболчи А Серияда жами 78 та ўйинда еттита гол урган ва 18 та голли пас узатган. Пеллегринига Италиянинг гранд клубларидан ҳам таклифлар бўлмоқда.

Ла Лигада кучли ўйин кўрсатаётган ҳимоячи Пау Торрес ҳам “Барса” эътиборидан четда қолмади. “Вильярреал” бу футболчисини 50 миллион еврога беришга тайёр. Пауга Гвардиола ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)