“Барса”нинг янги бош мураббийи жамоага янги етакчи олиб келади

“Барселона”ни қабул қилиб олиши кутилаётган Ронлаьд Куман Каталонияга “Аякс” ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекни олиб келишни талаб қилмоқда.

Бу футболчига “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Нидерландия терма жамоасида Куман қўл остида ўйнайдиган футболчи вазиятдан келиб чиқиб “Барселона”ни танлаш эҳтимоли катта.

Каталонияликлар раҳбарияти ҳам янги мураббийнинг биринчи илтимосини ерда қолдирмаслиги аниқ.

23 ёшли Донни ван де Бек ўтган мавсумда 23 та учрашувда саккизта гол уриб, олтита голли пас узатди. Унинг “Аякс” билан шартномаси яна икки йил давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!