"Барселона" - "Реал": Матнли трансляция

Бироздан сўнг Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Барселона" - "Реал" Мадрид учрашуви старт олади. Ушбу ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

120+1. Ўйин якунига етди. Қийин ўтган баҳсда "Реал" 3:2 ҳисобида "Барселона"ни мағлуб этиб, Испания кубоги финалига йўл олди. 

119. "Барселона"да жуда ҳавфли имконият вужудга келди, бироқ Куртуа ўз ўрнида. 

114. Араухо Камавингага нисбатан қўпол ўйнади. 

112. Фати жарима майдонида йиқилиб тушди, бироқ ушбу вазиятда фол йўқ. 

109. Эз Абденинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

107. Винисиуснинг оёқ мушаклари тортишиб қолди. 

106. Экстра таймларнинг иккинчиси старт олди. 

105. Экстра таймларнинг биринчиси якунига етди. 

104. Педри қочиб кетаётган Родригони фол эвазига тўхтатиб қолди. 

101. Бускетс ва Дембеле томонидан йўллаган зарбаларни Куртуа қайтарди. 

98. "Реал" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Вальверде "Барса" жарима майдонида пайдо бўлди ва ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни 3:2 кўринишига келтириб қўйди. 

96. "Барселона" тўп назоратини ўз қўлига олди. 

94. Дембеле олдинга ўтаётган бир пайтда ҳимоячилар уни тўхтатди. 

92. Эз Абденинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

91. Экстра таймларнинг биринчисига старт берилди. 

90+2. Учрашувнинг асосий вақти якунига етди. Энди экстра таймлар гувоҳи бўламиз. 

90. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Дембеле ажойиб вазиятни кўкка совурди. 

87. Педри "Реал" жарима майдонида йиқилиб тушди, бироқ пенальти эмас. 

84. ГОООООООЛ! Ансу Фати қанотдан узатиб берилган тўпни "Реал" дарвозасига жойлаб қўйди. 

81. "Барса" ҳавфли ҳужум уюштирди. Педри ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Бироқ ушбу эпизодда офсайд ҳам бор эди. 

80. "Реал" фойдасига жарима тўпи. Нуқта ёнида Кросс. 

78. Дани Алвес ва Гави майдонни тарк этди. Нико ва Депай ўйинга тушди.  

77. "Барса" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

75. Каземиро Гавини ушлаб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

74. "Реал" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб бермоқда. 

71. ГООООООООЛ! Бензема "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қанотдан уюштирилган ҳавфли ҳужумдан сўнг Бензема зарба йўллади. Дастлаб, Тер штеген тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Карвахаль эгаллаб олиб, яна Каримга тўпни етказди. Бу сафар М.А.Т.С ожиз. 

69. Бенземанинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

66. "Барса" сафида ўзгариш. Люк Де Йонг ўрнига Ансу Фати майдонга тушди. 

65. Асенсио бир ўзи қанотдан кириб борди, бироқ зарба беришга иш бормади. 

63. Альба ва Асенсио тўқнашиб кетди. 

61. "Реал"нинг ҳавфли ҳужуми бесамар якунланди. Ҳужум марказида зарба берадиган футболчи топилмади. 

59. "Реал" Мадрид позицион ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда. 

57. Педри майдон марказида қўпол хато эвазига тўпни йўқотди. 

56. Абде қанотдан ёриб кириб, кучсизроқ зарба йўллади. 

54. Дембеленинг жарима майдони ичида йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

51. Дани Алвес Винисиусни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

50. Дембеленинг олисдан йўллаган зарбаси Люк Де Йонгга теккан ҳолда, майдонни тарк этди. 

50. Педрининг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

49. "Барселона" иккинчи бўлимни ўта фаол бошлади. 

47. Дембеленинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

46. Ферран Торрес ўрнига Эз Абде, Френки Де Йонг ўрнига эса Педри майдонга тушди. 

45. Ўйиннинг асосий вақти якунига етди ва ҳакам хуштак чалиб, биринчи бўлимга якун ясаб берди.

44. Гави майдон марказида Начога нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

41. ГООООООООЛ! "Барселона" ҳисобни тенглаштирди. Милитаонинг хатосидан сўнг тўп Люк Де Йонгга тегиб дарвоза тўридан жой олди.  

39. Дембеленинг пасидан сўнг Ферран дарвоза томон зарба бера олмади.  

38. Асенсионинг олисдан йўллаган зарбасини Тер штеген эгаллаб олди. 

36. Бускетснинг ажойиб узатмасидан сўнг тўп Ферран Торресга етиб келди, бироқ у етказиб берган нуқтада зарба берадиган футболчи топилмади. 

34. Дембеленинг олисдан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

32. Жорди Альбанинг қанотдан берган узатмасидан сўнг Люк Де Йонг яна бош билан зарба йўллади, бироқ Куртуа ўз ўрнида. 

30. Дембеленинг узатмасидан сўнг Люк Де Йонг бош билан зарба йўллади, бироқ Куртуа ўз ўрнида. 

27. "Реал"дан яна бир ҳавфли ҳужум. Аммо бу сафар ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

25.ГООООООЛ! Бускетснинг хатосидан сўнг Бензема тўпни эгаллаб олди. У Винисиусни тўп билан таъминлади. Жуниор эса Тер штеген дарвозасини ишғол этди 

23. Ферран Торресга сариқ карточка кўрсатилди. 

19. Асенсионинг яқин масофадан ўз услубида йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

18. "Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

15. "Реал"нинг ҳавфли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якунланди. 

12. Модрич Винисиусни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, Жуниорнинг зарбасини эса Тер штеген эгаллаб олди. 

11. "Барселона" қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Бироқ Люк Де Йонгнинг узатмасига аниқлик етишмади. 

9. Гавига нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди. 

8. Винисиус тўпни Асенсиога ташлаб берди. Испаниялик футболчининг тўхтатмай йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

6. Карвахалнинг узатмасидан сўнг Бускетс тўпни Тер Штегенга ташлаб рақиб ҳужумини тўхтатди. 

5. "Барселона" "Реал" жарима майдони атрофида тўпни назорат қилмоқда

4. Альба жароҳат олган кўринади.

2. "Реал"дан ҳавфли ҳужум. Бенземанинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

1. Ўйинга старт берилди. 

23:58. Ўйин бошланишига кам вақт қолди. Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!