Барселона" 46 йил ичида илк бора оқ рангли либосда ўйнайди (фото)
"Барселона" келаси мавсум учун янги сафар либосини тақдим этди. "Footy Headlines" нашри хабарига кўра, Каталония клуби 46 йил ичида биринчи марта оқ рангда ўйнайди. Янги тўпламда жамоанинг 2002 йилгача ишлатилган ретро нишони бўлади.
"Барселона" навбатдаги ўйинини "Эспаньол"га қарши ўтказади. Учрашув 14 май, якшанба куни бўлиб ўтади.
Испания чемпионатининг 33-туридан кейин Хави Эрнандес шогирдлари турнир жадвалида ишончли тарзда пешқадамлик қилишмоқда.
Фикрлар