"Барселона" 500 минг евро жаримага тортилди

  • 18 октябрь, 2024, 11:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби ўтган мавсумдаги молиявий қоидабузарликлар учун УЕФАнинг 500 минг евро миқдоридаги жаримасига қарши чиқа олмади. Спорт арбитраж суди "кўк-анорранглилар" учун жазони ўз кучида қолдирди.

Суд ишни кўриб чиқиш чоғида “Барселона” молиявий фэйр-плей қоидаларининг икки бандини бузган, деган қарорга келди. Шу сабабдан ҳам УЕФА томонидан молиявий жазо қўлланилди.

Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" ҳозирча Испания Ла Лигасида тўққиз турдан сўнг 24 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!