"Барселона" Альварес трансфери амалга ошмаса, Осимхенни сотиб олиши мумкин
"Барселона" "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес трансфери амалга ошмаган тақдирда, "Галатасарай" форварди Виктор Осимхенни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Альварес ҳали ҳам клуб учун асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда. Аммо унинг "Арсенал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар клуб раҳбариятини эҳтиёт вариантини ҳам кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.
Каталонияликлар учун асосий муаммо — Осимхеннинг характери ҳисобланади, у аввал "Наполи"да ўйнаган пайтида муаммолар келтириб чиқарган. Шунга қарамай, манбага кўра, бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг қатъий ёндашуви ҳужумчининг хулқ-атворига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Викторнинг "Барселона"га ўтиши Хулиан Альвареснинг қарорига боғлиқ бўлади.
Нигериялик футболчи 2025 йил ёзида "Галатасарай"га 75 миллион евро эвазига ўтган. Жорий мавсумда у 29 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган. Унинг туркияликлар билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади, бозор қиймати эса Transfermarkt маълумотига кўра 75 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар