“Барселона” “Арсенал” ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
“Барселона” “Арсенал” ҳимоячиси Пьеро Инкапьега қизиқиш билдирмоқда.
Mail Sport хабарига кўра, эквадорлик футболчининг трансфери каталонияликлар учун ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадлардан бири ҳисобланади.
24 ёшли ҳимоячи “Байер”га тегишли бўлиб, жорий мавсумни “Арсенал”да ижара асосида ўтказди. Лондон клуби футболчини 52 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Инкапье ўтган мавсум 38 та учрашувда қатнашиб, 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
Манбага кўра, “Барселона” спорт директори Деку мазкур трансфер осон кечмаслигини тушунмоқда. Чунки футболчининг ўзи “кононирлар”да қолишни истамоқда.

Фикрлар