«Барселона» Бальде учун «ПСЖ»дан 40 миллион евро талаб қилмоқда
Muhammadqodir Ruzmatov
«Барселона» қишки трансфер ойнасида Бальдени тахминан 40 миллион евро эвазига сотишга тайёр
Алехандро Бальде январь ойида «Барселона»ни тарк этиши мумкин.Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчи хизматларига «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби ҳимоячисини 40 миллион евро эвазига сотишга тайёр.
Маълумот учун, Алехандро Бальде «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.
Изоҳлар (0)