“Барселона” базўр олган Ольмодан айрилиши мумкин
“Барселона” ёзги трансферлар даврида қийинчиликлар билан бўлса-да, нишондаги ўйинчилардан бири – Даниэль Ольмони ўз сафига қўшиб олди.
Трансфер амалга ошган бўлишига қарамай, клуб мутасаддилари ярим ҳимоячини чемпионат қайдномасидан ўтказишда муаммоларга дуч келди.
Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар Ольмони вақтинча – 2024 йилнинг охиригача қайдномадан ўтказган. Клуб бошқа бир футболчи – Андрес Кристенсег жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани учунгина Ольмони мусобақа қайдномасига кирита олган.
Агар “Барселона” хўжайинлари янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича муаммоларни тезроқ ҳал қилмаса, Даниэль Ольмо 1 январдан бошлаб жамоага ёрдам бера олмайди.
Фикрлар