“Барселона” бир гуруҳ ўйинчилар билан хайрлашади

  • 03 Dec 12:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Молиявий инқирозлар тўридан чиқиб кета олмаётган “Барселона” бир неча футболчиларини қўйиб юборишига тўғри келади. Улар орасида клуб раҳбарияти сотиб юбормоқчи бўлганлар ҳам, бош мураббий Хавига керак ўйинчилар ҳам бор.

Tecno

Маълумотларга қараганда, клуб мутасаддилари сотиб юбормоқчи бўлаётганлар рўйхатининг энг юқори қисмида икки ҳиммоячи – Клеман Лангле ва Сержиньо Дест турибди. Аввалроқ, Ланглега “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Бироқ, “Барселона” ўзида сақлаб қолишни истаётган айрим футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетиши кутилмоқда. Хусусан, уругвайлик ҳимоячи Рональд Араухо, германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штеген ва нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг каби маҳоратли ўйинчиларга гранд клублардан таклиф бўляпти.

Comments

You must be logged in to commet!