"Барселона" "Челси" ҳимоячисига қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Челси" ҳимоячиси Леви Колвилл фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Marca нашрининг хабар беришича, Каталониянинг "Барселона" клуби 23 ёшли англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Transfermarkt портали Колвиллнинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳолаган. Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда ҳимоячи Англия Премьер-лигасида 3 та учрашувда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

Шунга қарамай, "Барселона" раҳбарияти футболчининг салоҳиятига юқори баҳо бермоқда ва уни жамоа учун муносиб вариант сифатида кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!