"Барселона" Чемпионлар лигасидан четлатилишидан хавотирда
Испаниянинг машҳур клуби «Барселона» ўзини УЕФА томонидан Чемпионлар лигасидан вақтинча четлаштириш хавфи остида қолган, деб ҳисобламоқда. Бу ҳолат футбол жамоатчилигида катта шов-шувга сабаб бўлган «Негрейра иши» билан боғлиқ.
Мазкур иш доирасида каталонияликлар собиқ ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра билан молиявий муносабатларда айбланаётгани айтилмоқда.
УЕФА айнан шу тўловлар атрофидаги ҳолатни ўрганмоқда.
Аввалроқ маълум бўлишича, «Реал» УЕФАга «Барселона»нинг айбдорлигини исботлашга даъво қилаётган ҳужжатларни юборган. Хабарларга кўра, ташкилотга тақдим этилган материаллар ҳажми 50 минг саҳифани ташкил этади.
Шу билан бирга, «Барселона» спорт майдонида муваффақиятли старт олди. Жамоа жорий мавсум Чемпионлар лигасидаги илк учрашувида Нидерландиянинг «Фейеноорд» клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Барселона»нинг навбатдаги ўйини 13 октябрь куни сафарда «Галатасарай»га қарши ўтказилади. УЕФАнинг интизомий қарорлари эса кейинги ҳафталарда эълон қилиниши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Фикрлар