“Барселона” чемпионликни қўлга киритгандан сўнг, мухлислар Мессининг исмини айтиб ҳайқиришди

Каталониянинг “Барселона” клуби “Эспаньол”ни мағлуб этди ва муддатидан аввал жорий мавсум Испания чемпионига айланди. "Кўк-анорранглилар" мухлислари ўз севимлиларининг ғалабасини иштиёқ билан нишонлади. Шаҳар кўчаларида ўтказилган байрам чоғида мухлислар ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси номини ҳайқириқ билан айтишди.

Аввалроқ Европа матбуотида 35 ёшли аргентиналик футболчининг жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Месси "Барселона" академиясини битирган ва 2005 йилдан 2021 йилгача Каталонияниг асосий жамоасида ўйнаган.

2021 йилнинг ёзидан буён Лионель Франциянинг ПСЖ клубида ўйнамоқда. Форварднинг меҳнат шартномаси июнь ойи охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!