"Барселона"да ихтилоф юзага келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Клуб раҳбариятида Флик танловидан мамнун бўлмаганлар ҳам бор

«Барселона» раҳбариятида янги бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг трансфер борасидаги таклифлари барча томондан ҳам бирдек қўллаб-қувватланаётгани йўқ.

Маълумки, каталонияликлар 20 ёшли француз ҳужумчиси, ҳозирда «Борнмут» шарафини ҳимоя қилаётган Эли Жуниор Крупи билан шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда. У «Барселона» учун асосий мақсадлардан бири бўлган Хулиан Альваресга эҳтимолий алтернатива сифатида кўрилмоқда. Альваресни эса мадридлик «Атлетико» мутлақо қўйиб юборишни истамаяпти.

Шу билан бирга, Крупи номзоди клуб ичида баҳсларга сабаб бўлмоқда. Асосий эътироз унинг трансфер нархига боғлиқ: француз ҳужумчисини 100 миллион евро атрофида баҳоланаётгани айтилади. «Барселона» спорт департаменти вакилларининг бир қисми бу сумма жуда юқори, бозор қийматига мос эмас, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Крупи 2025 йилда «Лорьян» таркибидан «Борнмут»га ўтган. Унг ҳужумчи инглиз клуби сафида 35 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урishga муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!