"Барселона" дарвозабони фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
"Тоттемхэм" "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штегени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, "шпорлар" дарвоза чизиғини кучайтириш мақсадида германиялик посбонни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Каталония клуби Марк учун тушган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Аммо лондонликлар ҳозирча музокараларни бошламаган.
33 ёшли дарвозабоннинг "трансфермаркт" порталида айни вақтдаги нархи 7 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Тер Штеген 2015 йилдан бери "Барселона" дарвозасини қўриқлаб келади. Шу давр мобайнида посбон 423 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 176 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Фикрлар