"Барселона" дарвозабони ёзда жамоани тарк этиши мумкин

CHERY AUTO

Каталонияликлар сафида бир неча мавсумлар ўтказган дарвозабон Иньяки Пенья жорий йилнинг ёзида жамоани тарк этиши кутиляпти. Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, у Испаниядан ташқарида фаолиятини давом эттириши эҳтимолдан холи эмас.

Айни пайтда унда "Барса" билан 2026 йилнинг 30 июнигача тузилган шартнома бор. Аммо клуб ва футболчи ўртасида йўллар ажралиши кутиляпти.

Бу мавсумда Пенья 22 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборди ва 6 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!