“Барселона”нинг асосий дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген Европанинг 2 та гранд клубидан таклиф олди.

Cadena SER нашри  тарқатган хабарга кўра, немис посбонига "Бавария" ва "Челси" қизиқмоқда. Айтиш керакки, Тер Штеген айни дамда “Барселона” билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти. Аниқроғи, футболчи йилига 10 млн евро маош сўрамоқда, клуб эса унга 6,3 млн евро таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Тер Штегеннинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 72 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)