"Барселона" Дембелега 50 минг евро жарима солди

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Усмон Дембеле 50 минг евро жаримага тортилди. Бу ҳақда TV3 хабар бермоқда.

Унга кўра бунга сабаб 21 ёшли франциялик футболчи жамоа машғулотларига 2 соат кечиккан.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Дембеле билан тез-тез содир бўладиган можароларга қарамай уни сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!