"Барселона" Дембелени сотиш фикридан қайтди

Каталониянинг "Барселона" клуби тез-тез инжиқликлар қилиб турадиган вингери Усмон Дембелени таркибда сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Айтиш керакки, 21 ёшли франциялик футболчига харидор бўлаётган жамоалар уни сотиб олишлари учун унинг шартномасида белгиланган 400 млн евролик товон пулини тўлашлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар Дембеленинг хурмача қилиқларидан безор бўлгани ва шу боис уни трансферга қўймоқчи эканлигига оид хабарлар тарқалган эди. Унга эса айни дамда Англиянинг икки гранди – “Ливерпуль” ва “Арсенал”дан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!