“Барселона” Европанинг энг иқтидорли футболчиларини кузатиб бормоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталония клуби академиясининг муваффақиятли ишлашига қарамай, "Барселона" Европанинг бир нечта ёш футболчиларнинг ривожланишини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “кўк-анорранглилар” "Бавария"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Ленарт Карл, "АЗ Алкмар"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Кес Смит, "Порту"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Родриго Мора, "Ньюкасл"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Люис Майли ва "Баер"нинг 20 ёшли футболчиси Иброҳим Мазага қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, айни дамда Каталония клуби "Брюгге"дан 18 ёшли бельгиялик ҳужумчи Жесси Бисивани трансфер қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!