"Барселона" футболчиларини аяшмаяпти
Каталониянинг "Барселона" клуби Испания чемпионатининг ўн олтинчи туридан ўрин олган баҳсда Мадриднинг "Атлетико"сига қарши баҳс олиб борди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди (1:0), бироқ жамоа ўйинни бир киши кам бўлиб якунлади.
Ферран Торрес рақиблар вакили Савич билан тортишиб қолгани учун майдондан четлатилди. Маълум бўлишича, бу "Барселона" учун кетма-кет учинчи ўйиндаги қизил карточка сифатида қайд этилди.
Аввалроқ "Осасуна" билан ўйинда жамоанинг икки футболчиси қизил карточкага лойиқ кўрилган бўлса, "Эспаньол"га қарши учрашувда Альба ноҳақ деб топилган. Бу ҳодиса "Барселона" тарихида 21-асрда биринчи марта содир бўлди, охирги марта "кўк-анорранглилар" кетма-кет учта ўйинда қизил карточкани 1999 йилда олган эдилар.
Фикрлар