"Барселона" футболчиси қишки трансферлар вақтидаёқ жамоадан кетмоқчи
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс яқин ойларда жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Diario Sport" хабарига кўра, испаниялик хавбек мавсум бошланишидан олдин MLS чемпионатига ўтиш ҳақда ўйламоқда.
"Кўк-анорранглилар" устози Хави 34 ёшли футболчидан мавсум сўнгигача қолишни ва яхшилаб ўйлаб кўришни сўради. Чунки ҳали жамоада унинг ўрнини босадиган таянч ярим ҳимоячи йўқ. Бускетсни Американинг "Интер Майами" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2008 йилдан бери Каталония жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар