"Барселона" футболчиси Саудия клубларининг таклифини рад этгани маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен жамоани тарк этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Рожер Торелло хабар берди.

Манбага кўра, 29 ёшли даниялик футболчи "Барселона"да қолишни истамоқда, шу боис у ёзда Саудия Арабистонидан келган иккита таклифни рад этган. Шу билан бирга, таъкидланишича, "кўк-анорранглилар" спорт директори Деку ҳозирча Кристенсенга янги шартнома таклиф қилмаган, бироқ яқин ҳафталарда буни амалга ошириши мумкин.

Кристенсен 2022 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда у Испания чемпионатининг иккита ўйинида майдонга тушди, аммо голли ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси келаси ёзгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!