
"Барселона" футболчисига 48 соат вақт берди
"Барселона" Фермин Лопесни камида 70 миллион еврога сотиб юбормоқчи.
Каталония клуби 22 ёшли ярим ҳимоячини бундан арзонроққа сотмайди, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo. Қайд этилишича, "Барса" футболчига "Челси" қизиқаётганидан хабардор, аммо лондонликлар сўнгги миш-мишларга қарамай, ҳали расмий таклиф билан чиқмаган.
"Аристократлар" футболчига жамоасини ўзгартиришга тайёр ёки тайёр эмаслиги ҳақида қарор қабул қилиши учун 48 соат вақт берди. Агар Лопес "Челси"га ўтишга рози бўлса, инглизлар "Барселона"га таклиф юборади.
Фермин Ла Лиганинг ўтган мавсумида 28 та ўйинда 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар