«Барселона»га «Манчестер Сити» ҳимоячисини олиш таклиф қилинди
«Барселона» янги ўнг қанот ҳимоячисини қидиришни давом эттирмоқда. Бу ҳақда испан нашри El Nacional хабар берди.
Манбанинг ёзишича, каталонияликларга «Манчестер Сити» футболчиси Матеуш Нуньешни олиш таклиф қилинган. Ушбу ташаббус билан футболчининг агенти Жорже Мендеш чиққан.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Матеуш Нуньешнинг бозор қиймати 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
«Барселона» жорий мавсумни Ла Лигада жуда ишончли бошлади. Жамоа чемпионатда ўтказган барча тўққиз учрашувда ғалаба қозонган. Ҳозирча сине-гранаталилар турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди ва уларнинг ҳисобида 27 очко бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ