"Барселона" Габиголни Европага қайтармоқчи

Габигол номи билан танилган бразилиялик ҳужумчи Габриэл Барбоза яна Европага қайтиши мумкин.

TNT Sports тарқатган хабарга қараганда, “Фламенго”да тўп сураётган 24 ёшли футболчи яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида “Барселона” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Габигол бундан аввал, “Интер” ва “Бенфика” клубларида тўп сурган. Бразилия терма жамоасида 5 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 2 та гол урган. У жорий мавсум Бразилия чемпионатида 11 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!