"Барселона" Габиголни яна Европага қайтармоқчи

"Барселона" клуби "Интер" ҳужумчиси Габриэл Барбозанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар 23 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Барбоза айни дамда “Фламенго” сафида ижарада тўп сурмоқда. У ўтган мавсум 29 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 25 та гол урди. Унинг “Интер” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!