"Барселона" ҳимоячиси Италияга кўчиб ўтиши мумкин
Қишки трансферлар ойнасида "Милан" клуби ўз таркибига марказий ҳимоячи қўшиб олишни мақсад қилган. Клуб бунинг учун "Барса" аъзоси Клемен Лангле бўйича каталонияликлар билан боғланди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, миланликлар рўйхатида "Арсенал" вакили Якуб Кивьор ҳам бор. Шунингдек, клуб Маттео Габбияни ижарадан қайтариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Лангле мавсум бошида "Астон Вилла"га ижарага берилган. Аммо у ҳали АПЛда майдонга тушмади. Кам ўйин амалиётидан кейин футболчининг ўзи ҳам клубни тарк этиш эҳтимоли бор.
Фикрлар