"Барселона" ҳужумчиси Элдорнинг жамоадошига айланиши мумкин

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Барселона” ҳужумчиси Мемфис Депайни Италия пойтахтига таклиф қилмоқчи.

Қайд этилишича, португалиялик мутахассис бундан аввал ҳам нидерландиялик футболчини “Рома”га ўтишга кўндиришга ҳаракат қилиб кўрган.

Маълумот учун, Депайнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойида якунига етади. "Рома" эса уни январда ижарага олиб, ёзда эса узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи.

Мемфис Депай ЖЧ-2022 да ҳозирча 4 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!