Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барселона" Ҳусановнинг жамоадошини текинга олиб кетмоқчи

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Футболчи келаси ёз эркин агентга айланади

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Жон Стоунс фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" келаси ёзда эркин агентга айланадиган 31 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ, "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Стоунснинг таркибда қолиш-қолмаслиги ҳали аниқ эмаслигини айтган эди.

Жорий мавсумда англиялик футболчи барча мусобақаларда ўнта ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Стоунснинг нархи 22 миллион еврога тенг.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ