"Барселона" Касадони тезроқ сотишни режалаштирмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" раҳбарияти ярим ҳимоячи Марк Касадо билан ёзги трансфер ойнасида хайрлашишни режалаштирмоқда. Каталония клуби молиявий мувозанатни сақлаш ва молиявий фэйр-плей талабларига жавоб бериш учун футболчини 30 июнга қадар сотмоқчи.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, келаси мавсумда 22 ёшли испанияликнинг ўйин амалиёти янада қисқариши кутилмоқда.

"Diario Sport" нашрининг Фабрицио Романо маълумотларига таяниб хабар беришича, "Монако" Касадо бўйича на футболчи вакили, на "Барселона" билан жиддий музокаралар олиб бормоқда.

Шунингдек, "Атлетико" ҳам бу трансфер учун курашдан чиққан кўринади. Мадрид клуби айни позиция учун янги футболчи изламаяпти.

Ҳозирча энг реал вариант сифатида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубига ўтиш кўрилмоқда. Футболчининг агенти Жорже Мендеш мазкур клуб билан алоқада экани айтилмоқда.

Бундан ташқари, "Бетис" ҳам Касадога қизиқиш билдирмоқда. Севильяликлар ярим ҳимоячини узоқ вақтдан бери кузатиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!