“Барселона” келаси мaвсумни “Камп Ноу”да ўтказмайди

"Барселона" Испания футбол федерациясини келаси мавсумда "Камп Ноу" стадионида ўйин ўтказмаслиги ҳақида расман хабардор қилди. Каталония клуби аренани реконструкция қилишни бошламоқда ва шу сабабли 2023/24 мавсуми “Монтжуик” стадионида ўтказади.

Маълум қилинишича, “Камп Ноу” ва унга туташ спорт иншоотларини реконструкция қилиш учун 1,5 миллиард евро керак бўлади. Ҳозир клуб қурилишга ҳомийлик қиладиган бир қатор ташкилотлар билан музокараларнинг якуний босқичида.

"Барса" 2024 йилнинг ноябригача "Камп Ноу"га қайта олмайди. “Монтжуик” стадиони 1927 йилда қурилган бўлиб, 55 926 томошабинни қабул қилишга қодир. 1997 йилдан 2009 йилгача "Эспаньол" ўз уй учрашувларини шу аренада ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!