"Барселона" Кубарсининг товон пулини бир миллиард этиб белгиламоқчи

  • 24 марта, 2024, 14:32
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" раҳбарлари ва мураббийлари ҳимоячи Пау Кубарсининг кўрасатаётган ўйинидан мамнун. "Marca" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 17 ёшли иқтидорли футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Tecno

Манбага кўра, каталонияликлар Кубарси билан ҳамкорликни 2031 йилгача узайтирмоқчи. Бундан ташқари унинг товон пулини бир миллиард евро этиб белгиламоқчи. Паунинг ўзи ҳам Каталония жамоасида қолишни истайди.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Кубарси саккизта учрашувда иштирок этди ва иккита сариқ карточка олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию