"Барселона" "Лестер" вакилига кўз тикди

  • 9 декабря, 2023, 16:33
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" январь ойидаги трансферлар вақтида майдон марказига янги футболчи сотиб олмоқчи. "Sport" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ёзда шартнома муддати тугайдиган "Лестер" ярим ҳимоячиси Уилфред Ндидига кўз тикишган.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, "Барселона" нигериялик футболчининг трансферини январь ойида якунламоқчи. Бундан ташқари "Лестер"нинг ўзи ҳам уни қишда сотишга тайёр, чунки мавсум якунида "тулкилар" Ндидини текин қўйиб юборишга мажбур бўлади.

26 ёшли Ндиди жорий мавсум Чемпионшипда 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию