"Барселона" Левандовскига маошни кескин камайтирган ҳолда янги шартнома таклиф қилади
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскига бир йиллик янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди.
Манбага кўра, янги келишув узайтириш опциясисиз бўлади ва футболчининг маоши сезиларли даражада камайтирилади. Хусусан, клуб унинг маошини қарийб 50 фоизга қисқартириши мумкин, бу эса голлар ва ўйинлар сонига боғлиқ бонуслар орқали қопланади.
Каталония клубида Левандовскининг жавоби апрель ойи охири ёки май бошларида маълум бўлишини кутмоқда.
37 ёшли форвард эса жамоа лойиҳасида ўз аҳамиятини ҳис қилишни ва клубдаги келажагига ишонч ҳосил қилишни истамоқда. Шу боис, унинг Ханс-Дитер Флик билан учрашуви ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, польшалик ҳужумчида молиявий жиҳатдан анча манфаатли таклифлар ҳам мавжуд. Бироқб Роберт Левандовски учун ҳозирча энг асосий омил спорт натижалари бўлиб қолмоқда.
Жорий мавсумда у Ла Лига доирасида 24 та ўйинда 11 та гол урди.
Фикрлар