"Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячисига қизиқмоқда
"Барселона" келаси ёзда ҳимояни кучайтириш мақсадади бир нечта футболчиларни кузатиб бормоқда.
Каталония клуби "Интер" аъзоси Аллесандро Бастонига қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар чиққанди. Инсайдер Фернандо Поло ушбу рўйхатда "Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол ҳам борлигини таъкидлади.

Хорватиялик фулбэк 2023 йили "Лейпциг"дан "шаҳарликлар" таркибига кўчиб ўтган. Ушбу трансфер учун эса Манчестер клуби 90 миллион евро тўлаган. Футболчи жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, Гвардиол ушбу мавсум "Манчестер Сити" сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди.



Фикрлар