"Барселона" "Манчестер Сити"нинг футболчисини сотиб ололмайди

"Marca" нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар молиявий инқироз сабабли "Манчестер Сити" футболчиси Бернарду Силвани сотиб ололмайди.

Эҳтимол, Бернардо 60 миллион евро эвазига "Барса"га ўтиши мумкин, аммо ҳозирги шароитда "кўк-анорранглилар" бундай маблағни трансферга сарфлаши даргумон.

Маълумот учун, Силва каталонияликларнинг ёзда трансфер мақсади эканлиги ва янги бош мураббий Ханси Флик футболчи ҳақида юқори фикрда экани хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!